2018 йилда экранга чиққан “102 ёш чегара эмас” (“102 Not Out”) фильмининг бир клипини, тарғибот суратларини кўрганимдаёқ, фильмни кўриш истаги уйғонган, аммо у вақтда мен бу кинокартинани ажойиб комедия деб ўйлагандим. Ниҳоят, кеча уни кўришга қарор қилдим. Аммо фильм мен ўйлагандек комедия эмас экан, томоша асносида кўзларингиз ёшланишига сабаб бўладиган лавҳалар бор.
Фильмда бош қаҳрамонларни – яъни кекса ота-ўғилни Амитабх Баччан ва Риши Капур ўйнаган. Отанинг ёши 102да, аммо кўнгли ёш, ўғил эса 75 ёшда. Унинг ҳаётида ҳамма нарса тартибли, ҳаммаси ўз ўрнида, бу тартиб бузилса, у ўзига жой тополмай қолади, ота эса ҳаётдан завқланиб яшашни, шу ёшида ҳам янги билимларни ўзлаштиришни истайди, яъни 102 ёш унинг учун чегара эмас. Энди унинг мақсади – ўғлининг кўзларидаги учқунни қайтариш. У ўғли аввалгидек ҳаётдан роҳатланишини, шунчаки мавжуд бўлиши эмас, яшашини хоҳлайди...
Кўрмаганларга кўришни тавсия қиламан: бу шунчаки бемаъни комедия эмас, кўришга арзийдиган фильм.
Комментариев нет:
Отправить комментарий