27.01.2023

“Ёшинг 36да бўлса”


Режиссёр Рошан Эндрюснинг 2015 йилда экранга чиққан драма жанридаги “Ёшинг 36да бўлса” фильмини номи туфайли кўришга қарор қилдим. Одатда, жануб фильмларини кам кўраман, аммо бу фильм номи унда урғу аёлларга қаратилганини англатиб турганди. Кейинги пайтларда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ҳаётда ўз орзу-мақсадларига эриша олиши учун уринишларига бағишланган фильмлар кўп суратга олиняпти ва бу ҳинд киносидаги ижобий ўзгаришлардан бири. Қайсидир жиҳатлари билан “Инглиш-винглиш” кинокартинага ҳам ўхшаб кетадиган “Ёшинг 36да бўлса” фильми оддий уй бекаси Васанти ҳақида. Барча аёллар сингари у ҳам фарзанди, эри, оиласи учун яшайди, ўзи учун деярли қайғурмайди, лекин ҳеч ким унинг бу фидойилигидан миннатдор бўлмайди, аксинча, таъна қилишади, маломатлар ёғдиришади. Ана шундай бир пайтда унда ўзини намоён қилиш имкони туғилади...

Комментариев нет:

Отправить комментарий