29.01.2023

“Чандни”


Режиссёр Яш Чопранинг бу фильмини кўриш нияти анчадан бери бор эди. Сабаб шуки, бу фильм Шридеви фильмографиясидаги энг катта хитлардан бири саналади ва Болливудга оид мақолаларда кўп тилга олинади.

Ниҳоят фильмни томоша қилдим. Яш Чопранинг “романтика қироли” деган эътирофини инобатга олсак, бу фильмнинг ҳам айнан севги мавзусида эканлигидан ажабланишга ҳожат йўқ. Асосий ролларни Риши Капур, Шридеви, Винод Кханна ўйнашини билганим боис, уни одатдагидек севги учбурчаги деб ўйлагандим, лекин фильмда асосий урғу Риши Капур ва Шридеви жуфтлигига қаратилган.

Фильм кўришга арзийди, албатта. Чиройли ва ўзига хос синовлардан ўтган севги қиссаси. Айниқса, Шридеви мухлислари учун қадрли эканлиги бежиз эмас. Баъзи манбаларда ёзилишича, Шридевининг “Чандни” фильмидаги оқ либослари кўпчилик аёллар учун ўша даврда оқ либосларга урфни бошлаб берган.

Фильмда қўшиқлар ва рақс саҳналари кам эмас. Баъзи ўринларда мен учун бироз ортиқчадек бўлди. Кўпроқ “Чандни, о мери Чандни” қўшиғи маъқул келди. Айнан шу қўшиқ клипи ҳам бошқаларидан кўра жонлироқдек.

“Чандни” 1989 йилнинг блокбастерига айланиб, Болливуд фильмлари киноижарасида энг муваффақиятли фильмлардан бирига айланган. 8та номинациясида “Filmfare Awards”га даъвогар бўлган ва Ҳиндистон Миллий киномукофотини қўлга киритган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий