28.01.2023

“Икки карра XL”


Режиссёр Сатрам Раманининг 2022 йилда чиққан “Икки карра XL” (“Double XL”) фильмини Сонакши Синха ва Ҳума Қурейши тандеми, қолаверса, ўзгача образлари туфайли кўришга қарор қилдим. Фильм, кутганимдек, комедия жанрида бўлса-да, унда ижтимоий муаммолар ҳам кўтарилган. Аёл (энг аввало инсон) қомати қандайлигидан қатъи назар, орзу қилишга, барча сингари ҳаётдан роҳатланиб яшашга, жамиятда ўз ўрнини топиш учун уринишга ҳақли. Фильм қаҳрамонлари бўлмиш икки қиз – қомати жамият маъқул ҳисоблаган мезонларга тўғри келмайдиган Сайра ва Ражшри ўз орзуларини рўёбга чиқариш, севиб-севилиш учун ўзини ўзгартирмасликка, балки, ўзлигини намоён этишга қарор қилади. Улар йўлларидаги тўсиқлардан бирга ўтишади ва пировардида ўз мақсадларига етишади.

Сонакши ва Ҳуманинг қаҳрамонлари айрим қизлар ва аёллар учун мотивация бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам орзуга эришиш учун ҳаракат қилиш кераклигини эслатса, ажаб эмас.

Комментариев нет:

Отправить комментарий