Ренука Шаҳане ёзган ва суратга олган 2021 йилнинг “Tribhanga: Tedhi Medhi Crazy” фильми уч авлодга мансуб аёллар – буви, қиз ва невара ҳақида ҳикоя қилади. Унда асосий ролларни Танви Азми, Кажол, Митила Паркар ва Кунал Рой Капур ўйнаган. Учала авлод – буви, қиз ва неваранинг ўзига яраша ҳаёти, дарду армонлари, изтироблари ва қувончлари, шунингдек, хатолари бор. Кажолни бундай ролда кўриш бироз ноодатий, бунинг устига, унинг қаҳрамони кўп сўкинади, ўта эркин ҳаёт кечиради (буни барибир қабул қилиб бўлмайди). Драма жанрига хос бу кинокартинада ижтимоий муаммолар – оналар ва қизлар, аёллар ва эркаклар ўртасидаги муносабатлар тасвирланган. Эҳтимол, кимдир бу фильмни кўриб, ўзи учун сабоқ чиқарар, кимгадир маъқул келмас...
Комментариев нет:
Отправить комментарий