01.04.2023

“Патхан”


Шу йил катта экранларга чиққан “Pathaan” фильми Шоҳруҳ Хоннинг мухлислари учун ҳақиқий совға бўлди. Маълумотларга кўра, “Патхан” – Болливуд қиролининг тўрт йиллик танаффусдан сўнг чиққан фильми. Шундай экан, мухлислар уни интиқлик билан кутиши ва бу лойиҳага катта умид боғлаши табиий эди. Қолаверса, интернетда фильмнинг киноижарада катта даромад қилгани ва супертхит, ҳатто блокбастерга айлангани ҳақида маълумотлар чиқа бошлади. Ундан аввалроқ эса Дипиканинг фильмдаги либоси туфайли баъзиларнинг эътироз билдиргани, ҳали экранга чиқмаган фильмнинг тақиқланиши учун ҳаракатлар бўлгани тўғрисида ёзишган эди. Ана шу хабарлар таъсирида “Патхан”ни кўришга қарор қилдим.

Мен Шоҳруҳ Хоннинг шунча шов-шувга сабаб бўлган ва катта даромад тўплаган фильми бошқача бўлишини кутгандим. Фильм жанри драма бўлади, деб ўйлагандим. Лекин “Патхан” бошдан-оёқ жангари саҳналардан иборат. Шахсан менга бундай жанр ёқмайди. Бундай фильмда бирон нима олиш қийин, деб ҳисоблайман. Бироқ ҳамманинг диди ҳар хил. Мен “Патхан”дан кутганимни топмадим.

“Патхан”да ҳам барча ҳинд фильмларига хос бир ғоя уқтирилади: ватан учун жон фидо. Ватанпарвалик ғояси ҳинд фильмларида доим устунлик қилган. Бу эътирофга лойиқ, албатта.

Дипиканинг фильмдаги образига келсак, унинг либослари борган сари очиқлашиб боряпти. Шоҳруҳнинг образи ҳам қойил қоладиган эмас мен учун. Соч-соқолни керагидан ортиқ ўстириш ҳинд фильмларида урф бўляптими, дейман. Салмон Хоннинг янги фильмида ҳам унинг сочи узун бўларкан, адашмасам.

Аммо фильм сўнгида янграган саундтрек ёқди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий