15.06.2016

Акшай Кханна экранга қайтади

Сўнгги пайтларда кўринмай қолган Акшай Кханна катта экранга қайтмоқда. Рохит Дхаваннинг “Dishoom” фильмидан ташқари, Акшай Бони Капур режиссёрлик қиладиган фильмда Шридеви билан бирга суратга тушади.
Акшай яна Каран Жохарнинг навбатдаги фильми учун музокара олиб бормоқда. Актёрнинг сўнгги фильми 2012 йилда чиққан эди.
Яқин дўстларининг маслаҳатларига амал қилаётган Акшай Кханна фильмга шартнома тузишга шошилмаяпти. У сценарийни ўқиб чиқиши керак. Сценарий унга маъқул тушсагина, рози бўлади.
Маълумотларга кўра, Акшай кўп вақтини Алибагдаги фермасида ўтказиб, зарур пайтдагина Мумбайга келиб турибди. У оммавий тадбирлар ва сураткашларнинг фотокамераларидан узоқроқ юришга уринмоқда. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий