23.06.2016

Салмон Эмраннинг китобини эътироф этди

Актёр Эмран Хашмининг “Ҳаёт бўсаси — қандай қилиб суперқаҳрамон ва менинг ўғлим саратонни енгди” китобини Болливуддаги дўстлари юқори баҳолашди.
Кўплаб ҳамкасблари, яқинлари ва дўстлари “Твиттер” ёрдамида китобни эътироф этишди.
Шулардан бири Салмон Хон бўлди. У китобнинг муқовасини қўйиб, “Жуда ажойиб!” деб ёзди. Китобнинг бир нусхасини эса Эмран Шоҳруҳ Хонга совға қилди. Табиийки, Болливуд қироли ҳам бундай совғадан мамнун бўлди.  
Эмран Хашми бу китобни ёзувчи Билол Сиддиқий билан ҳаммуаллифликда ёзди. Эмранни бу китобни ёзишга ўғли Аяннинг саратонга қарши кураши рағбатлантирди. Тез кунда китоб дўконларида сотувга чиқади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий