Режиссёр
Ражкумар Хирани “Mumbai mirror”га берган интервьюсида Санжай Датт ҳақидаги
биографик фильмда афсонавий Наргисни актриса Маниша Койрала ўйнашини
тасдиқлади. Санжай роли эса Ранбир Капурга берилган.
Хиранинг
айтишича, бу ролга Манишани танлашдаги асосий сабаб унинг саратонга қарши
мардонавор кураши бўлди, бу эса уни Наргисга яқинлаштиради.
“Биз кўп
актрисалар орасидан танладик. Аммо Наргис ўтган азоблардан ўтган Маниша
ҳаққоний ўйнай олади деб ўйлаймиз. У билан учрашганимизда, бошидан кечирганлари
ҳақида бироз гапириб берди”, - дейди режиссёр.
Асосий
ролларга актёрлар танлаб бўлинди. Санжайнинг отаси – Сунил Датт ролига Пареш
Равал тасдиқланди. Санжайнинг рафиқаси – Маньятани эса Дия Мирза ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Наргис (Санжай Даттнинг онаси)
1981 йилда саратондан вафот этган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий