Болливуд
қироли соғлиқ билан боғлиқ кўп муаммоларга дуч келган. Тиззаси, екласи, оёқ
бармоқлари лат еган. Ҳаммасига чидаган. Аммо елка билан боғлиқ муаммо ўн йилдан
бери давом этяпти.
Елкаси яна бир марта лат егандан сўнг омма олдида ҳам боғич
билан кўринадиган бўлди.
Елкаси
кўп безовта қилгани учун Шоҳруҳ такрорий операция қилдиришга мажбур бўлди.
Актёр бу ҳақда “Инстаграм”даги саҳифасида ёзди. Чалкашлик бўлмаслиги учун
шифокорлар актёрнинг бошқа қўлига “Мени эмас” деб ёзиб қўйишди.
Шоҳруҳ
Хоннинг елкаси биринчи марта 2007 йилда, “Dulha Mil Gaya” фильмида суратга
тушаётганда лат еган. 2008 йилда “Менинг исмим Хон” фильмида суратга
тушаётганда яна лат еди. Актёр даволанишни бошлашдан аввал фильмни суратга олиш
ишлари тугашини кутди. Аммо 2013 йилда Рохит Шеттининг “Ченнай экспресси”да
суратга тушаётганда, операция қилдиришга мажбур бўлди. Энди эса яна операция...
Мухлислари Шоҳруҳ Хоннинг тезроқ тузалишидан
умидвор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий