Болливуднинг
энг йирик фильммейкери Каран Жохар эгизакларнинг отаси бўлди. Болалар суррогат
она ёрдамида дунёга келди. Каран уларга ота-онаси шарафига исм қўйди: ўғлига -
Яш, қизига - Рухи (Хирунинг бошқача шакли).
Каран Жохар болаларни яхши кўришини, бир кун келиб ота бўлишни хоҳлашини кўп марта айтган. “Ҳаётимдаги энг муҳим кўпайиш ҳақида сизларга маълум қилмоқчиман – буларнинг менинг болаларим: Рухи ва Яш! – дейди Каран.- Тиббиёт ва фаннинг мўъжизаси билан дунрёга келган юрагимнинг бу икки парчасига ота бўлиб, ўзимни жуда бахтиёр сезяпман. Бу мен қабул қилган қарорларнинг энг ҳаяжонлиси бўлди. Мен ота-оналарга ҳамроҳ барча масъулият ва бурчни ўйлаб кўриб, шундай қарорга келдим. Ўзимни аввал жисмонан, қалбан ва мантиқан тайёрладим. Фарзандларим мен учун биринчи ўринда бўлади, иш, саёҳат ва ижтимоий вазифалар иккинчи ўринга тушади ва мен бунга тайёрман. Яратганга шукрки, онам тушунадиган ва ғамхўр инсон, невараларини тарбиялашда унинг ўрни катта бўлади. Оила аъзоларимдек бўлиб қолган дўстларим ҳам ёрдам беришади, албатта. Кўп йиллик орзумни амалга оширишга ёрдам берган суррогат онадан чексиз миннатдорман”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий