Хорижнинг
айрим юлдузлари ўз фарзандларига эга бўлишдан ташқари, бола асраб олишда ҳам
бошқаларга ўрнак бўлаётгани рост. Масалан, Анжелина Жоли ўзининг уч фарзандидан
ташқари асраб олган уч боласини катта қилмоқда.
Голливуд юлдузлари орасида бола
Жолига ўхшаганлар кам эмас. Шунингдек, Болливудда ҳам бола асраб олиб, уни ўз
фарзандидек тарбия қилаётганлар топилади.
Сушмита Сен
Айшвария
Рай “Дунё гўзали” танловида ғалаба қозонган йилда “Коинот гўзали” танловида
зафар қучган Сушмита Сен ёшлигига қарамай, ёлғиз она бўлишдан — бола асраб
олишдан қўрқмади. Биринчи фарзанди — Рене исмли қизалоқни Сушмита 25 ёшида
асраб олди. Бунинг уддасидан чиқиш осон бўлмади: қизалоққа ғамхўрлик қилиш
ҳуқуқини судда ҳимоялашига тўғри келди. Амалдорларга бўлажак онанинг турмушга
чиқмагани, бунинг устига, жуда ёшлиги маъқул келмади. Суд можаролари,
охир-оқибат, Сеннинг ғалабаси билан тугади. Ўн йил ўтиб, 2010 йилда олижаноб
актриса яна бир қизчани — Алисани асраб олди. Сушмита Сен ҳали ҳам турмушга
чиқиб, ўз фарзандларини дунёга келтирмади, аммо бу актрисанинг бундан қўрқишини
билдирмайди. Актрисанинг айтишича, бола асраб олиш — уларни дунёга келтиришдан
кўра, яхишроқ ўйлаб қилинган иш.
Равина Тандон
Болливуд
актрисаси Равина Тандон ҳам нимаси биландир Сушмита Сенга ўхшайди. У ҳам ҳали
турмушга чиқмаган пайтида икки қиз — 8 ёшли Чхайя ва 11 ёшли Пужанинг меҳрибон
онасига айланди. Ўша пайтда Равина эндигина 21 ёшда эди! Олижаноб қиз молиявий
муаммоларга ўралашиб қолган амакиваччасининг қизларини асраб олишдан чўчимади.
Ёшлиги ва тажрибасизлигига қарамай, Равина оналик вазифасини жуда яхши
уддалади. Тўнғич қизи Пужа турмушга чиқишга улгурди, иккинчиси, Чхайя эса
бизнесда фаолият юритмоқда. Актрисанинг асраб олган қизларидан ташқари, ўз
фарзандлари (қизи Раша ва ўғли Ранбир) бор: Равина кинодистрибьютер Анил
Таданига турмушга чиққан.
Субхаш Гхай
Мегхана
Гхай аслида Болливуднинг машҳур режиссёри, сценарийнавис ва продюсер Субхаш
Гхайнинг укасининг қизи. Лекин Субхаш уни ўз фарзандидек катта қилди.
Вазиятнинг бундай ўзгаришига нима сабаб бўлгани номаълум. Шу вақтгача Гхайнинг
ўзи ҳам, унинг яқинлари ҳам оила ҳаётини қизиқувчилар ва матбуот назаридан пинҳон
сақлади. Мегхана улғайгач, Субхаш асраб олган қизини хорижга жўнатди: қиз бир
неча йил Англияда яшади. Европада таълим олган Мегхана Гхай Мумбайда фаолият
олиб бормоқда. У асраб олган отаси ташкил қилган Whistling Woods киноинститутда
раҳбарлик лавозимларидан бирида ишламоқда.
Митхун Чакраборти
“Диско
раққоси”нинг асраб олган қизининг ҳаёти охири бахтли қўрқинчли эртакка ўхшайди.
Нашрларда ёзилган хабарлар тўғри бўлса, машҳур актёр йиғлаб ётган қизчани ахлат
қутидан топиб олган. Митхун ва рафиқаси Йогитанинг қизчани ижтимоий
ташкилотларга топшириб юборишга кўзи қиймади, бунинг устига, улар ҳар доим
қизли бўлишни исташарди. Чакрабортилар дарров қизалоқни ўз оиласига қабул
қилиб, унга Дишани деб исм қўйишди (Дишани бенгал тилидан таржима қилганда
“хайрли хабар” деган маънони англатади). Бу пайтда жуфтлик уч ўғли — Мимох,
Римох ва Намашини тарбия қилаётганди. Ўғиллар ота изидан бориб,
кинематографияни танлашди. Дишани ҳам улардан ўрнак оладими ёки йўқми, ҳозирча
номаълум. У ҳали мактабда ўқийди, модага қизиқади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий