Рани
“Мардона” фильмидаги полициячи аёл роли билан ҳаммани ҳайратга солди, кейин
ўзини оилага бағишлаш учун таътилга кетди. Энди актриса севимли ишига қайтяпти.
Рани “Yash Raj Films” баннери остида режиссёр Сиддхарт Мальхотра суратга
оладиган фильмда суратга тушади. Продюсер - Маниш Шарма. “Hichki” деб номланган фильмда Рани ижобий ва илҳомлантирувчи ролни ўйнайди. Бу ожиз томонини ўз кучига айлантира олган аёл ҳақидаги фильм. “Мен ҳаяжонга соладиган сценарийни кутаётгандим ва “Hichki”ни топдим, - дейди актриса. – Ҳамманинг пастга тортқилайдиган ожиз жиҳатлари бор. Буни лаёқатсизлик ёки бошқа нарса дейиш мумкин, аммо ҳаммасига оддий ҳиқичоқдек қаралса, вазиятдан ғолиб чиқиш мумкин”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий