“Kaabil”
фильмида кўзи кўрмайдиган одамни ўйнаган Ритик Рошан вафотидан сўнг кўзларини
Мумбайнинг кўз касалхоналаридан бирига қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда унда
тиббиёт муассасаси директори илтимос қилди.
Ритик
ҳаёт экан, унинг кўзларига ҳеч ким тегмайди, албатта. Донорнинг мугуз пардасини
фақат вафотидан сўнг олишади, аммо бунинг учун тириклигидаёқ рухсат олиш
зарур.
Доктор
Натаражининг айтишича, унинг марказида 200000та донорлик мугуз пардасига эҳтиёж
бор, аммо кўпи билан 30000та йиғишга муваффақ бўлишади. Бу хайрли ишга Ритик
Рошан қўшилгандан сўнг касалхона бутун мамлакат бўйлаб кенг ахборот
кампаниясини бошлашни ва керакли миқдорда донорларни жалб қилишни
режалаштиряпти.
Дарвоқе, машҳур донорлар орасида Айшвария Рай,
Амитабх ва Жая Баччан, Рани Мукхержи ва Хема Малини ҳам бор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий