16.02.2017

Экранда севишганларни ўйнаганлар қариндошлар

Болливудда кўпчилик бир-бирига қариндош, ёш актёр ва актрисаларнинг аксарияти кимнингдир фарзанди, невараси ёки жияни. Киносаноатда яқин қариндоши бўлмаганлар эса асосан моделлик бизнесидан кириб келганлар.
Шу боис, кинода қариндошларнинг бирга роль ўйнашидан ажабланмаса ҳам бўлади. Бироқ ота ва ўғил учун экранда ота-ўғилни гавдалантириш нисбатан осон бўлса, актёр учун қайнсинглиси ёки келинойиси билан севишганларни кўрсатиш бир қадар ноқулайлик туғдирса керак. Шундай бўлса-да, Болливудда бундай тажрибалар етарли.

Раж Капур ва Гита Бали
1950 йилда Раж Капур режиссёр Кидар Натх Шарманинг “Маъсум кўзлар” (“Bawre Nain”) романтик драмасида Гита Бали билан севишганларни ўйнади. Беш йил ўтгач Гита унинг укаси Шамми Капурга турмушга чиқиб, унинг келинига айланди.

Ашок Кумар ва Мадхубала
Афсонавий актёрлар Ашок Кумар ва Мадхубала “Сарой” (“Mahal”, 1949) ва “Ховр кўприги” (“Howrah Bridge”, 1958) фильмларида севишганларни ўйнаган. Ҳаётда эса Мадхубала Ашокнинг укаси, қўшиқчи, актёр, режиссёр, сценарийнавис ва бастакор Кишор Кумарга турмушга чиқиб, қисқа ҳаётининг сўнгги йилларини у билан бирга ўтказди.

Рандхир Капур ва Ниту Сингх
Эр-хотин Ниту Сингх ва Риши Капур томошабинларга жуфтлик сифатида манзур бўлган. Аммо актриса қайноғаси Рандхир Капур билан жуфтликда ўйнаган фильмлари билан танилиб, танқидчилар томонидан юқори баҳоланган. Ниту у билан “Рикша ҳайдовчиси” (“Rikshawala”), “Мунофиқ” (“Dhongee”), “Хиралал ва Панналал” (“Heeralal Pannalall”), “Қасамлар ва ваъдалар” (“Kasme Vaade”) ва “Bhala Maanus” фильмларида ўйнаган.

Носируддин Шоҳ ва Суприя Патхак
Суприя Шекхар Капурнинг “Ўйламай босилган қадам” (“Masoom”, 1983) фильмида Носируддиннинг маҳбубасини ўйнаган. Ўша пайтда актёр Суприянинг опаси Ратнага уйланган эди.

Ражеш Кханна ва Симпл Кападия
1977 йилда Ражеш Кханна қайнсинглиси Симпл билан “Сизга мурожаат қиляпман” (“Anurodh”) мусиқий драмасида суратга тушди. Рафиқаси Димплнинг синглиси учун бу дебют эди.

Анил Капур ва Шридеви
Анил ва Шридеви Болливуднинг 80-йиллардаги энг романтик жуфтликларидан бири са1996 йилда Анилнинг акаси, продюсер Бони Капурга турмушга чиқишдан аввал Шридеви қайниси билан 14га яқин фильмда суратга тушган. Уларнинг энг машҳур дуэтлари: “Жаноб Ҳиндистон” (“Mr. India”), “Лаҳза” (“Lamhe”), “Азизам” (“Laadla”) ва “Айрилиқ” (“Judaai”).

Ажай Девган ва Рани Мукхержи
Рани Мукхержи — Кажолнинг амакиваччаси. Кажолнинг эри Ажай Девган Рани билан иккита фильмда — “Ёлғончи” (“Chori Chori”) романтик мелодрамаси ва “Назорат чизиғи” (“LOC – Kargil”) ҳарбий драмасида бирга суратга тушган.

Саиф Али Хон ва Каришма Капур
Карина Капурга уйланишидан анча аввал Саиф унинг опаси Каришма билан Сураж Баржатиянинг “Бизни айириб бўлмас” (“Hum Saath-Saath Hain”, 1999) оилавий драмасида севишганларни ўйнаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий