* Хафа
бўлганимда, ҳеч қачон йиғламайман. Жаҳлим чиққанда йиғлайман. Нимадир
ўхшамаганда, доим хафа бўламан.
* Салмон (Хон) — мени шу соҳага олиб кирган одам. У мени бу соҳанинг бир қисми бўлишни хоҳламаётганимда кинога олиб кирди, шундай ички туртки берди. Шунинг учун бутун фаолиятим давомида ундан ва оиласидан қарздор бўламан. Шунингдек, Акшай (Кумар) бор, у билан муносабатларимиз жуда яхши. Шу боис дўстларим икки киши!
* Мен учун актёрлик фаолияти асосий мақсад эмас. Ҳеч кимнинг олдида ҳеч қандай мажбуриятим йўқ. Ота-онамга машина ёки уй олиб беришимнинг кераги йўқ. Ўз ишимдан мамнунман, шунинг учун ўзимни реклама қилишимга ҳожат йўқ. Агар менга кинолойиҳа маъқул бўлса, шартномани ўзим имзолайман. Ота-онам менга қулай ҳаёт яратиб берган, шунинг учун кинода фақат пул учун суратга тушмайман. Сценарийи маъқул бўлган, роль қониқтирадиган фильмлардаги суратга тушишга рози бўламан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий