* Жуда кўп парвозлар ва қулашлар, оғир ишлар,
қайғуришлар, кутиш онлари бўлди. Аммо ҳали кўп синовлардан ўтишим кераклигини
биламан. Ҳали ўсишим керак. Мен ўзимнинг ўсишимни илк фильмимдан сўнггисига
қадар кузатишим мумкин.
* “Кечаги кун — ўтмиш, эрта — келажак, бугунги кун эса
инъом, шунинг учун ҳам бугунги кун дейилади”. Мен бугунги кун билан яшайман.
Мен учун бугун бори муҳим. Ҳар дақиқамга бор кучимни сарфлайман. Мен бугун бу
ердаман, эртага у ерга чиқишим керак, деб ўйламайман. Мен ҳар бир фильмда
суратга тушиб, ҳар бир журнал бош саҳифасида ярақлаб туришни истамайман.
Комментариев нет:
Отправить комментарий