Бир гуруҳ
номаълум шахслар Колхапур шаҳрида “Падмавати” фильмининг декорацияларини ёқиб
юборишди. Жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетишди. Колхапур полициячи гумондаги
бир неча шахсни ҳибсга олди.
Ёнғин
туфайли фильмни суратга олиш ишларига мўлжалланган кўплаб қимматбаҳо буюмлар,
тақинчоқлар ва 1000дан зиёд либослар ёниб кетди. Аммо “Падмавати” жамоаси
тушкунликка тушмади, тегишли органларга мурожаат қилди.
Режиссёр Санжай Лила Бхансалига яқин кишилардан
бири шундай дейди: “Биз либосларимиз ва қимматбаҳо буюмларимизни олов билан йўқ
қилган ярамаслар устидан шикоят қилдик. Бу вандализм оқибатида қурбонлар
бўлмади, ҳеч ким жиддий жароҳат олмади”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий