19.10.2017

Акшай Кумар мухлисларини ҳайратга солди



Телебошловчи Ражив Масанд Акшайнинг бутун Ҳиндистон бўйлаб беш нафар энг содиқ мухлисини фильм томоша қилишга таклиф этди.

Бироз суҳбатдан сўнг мухлисларни кинотеатрга таклиф қилишди. Улар экранга яқинроқ ўтиришди (бутун кинотеатр уларнинг ихтиёрида бўлди) ва бирдан... Ражив кино бўлмаслигини, электр ўчиб қолганини маълум қилди. “Биз ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилдик, - дея ўзини оқлади телебошловчи. – Аммо фильмни кўрсатолмаймиз. Айбимизни ювиш учун сизларга кичик бир совға тайёрладик. Албатта бу сизлар кутган ва бизлар ваъда қилган нарса эмас...”
Шу пайт мухлислар кутмаган, аммо орзу қилган воқеа юз берди. Мухлислар қаршисида Акшай Кумарнинг ўзи пайдо бўлди. Шундан сўнг ҳаммалари биргалашиб фильм томоша қилишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий