Ўғли
Айяннинг оғир касалликка қарши кураши ҳақида китоб чиқарган Эмран Ҳашми онкологик
касалликлар ҳақида ҳужжатли фильм ишлашга киришди.
“Саратон ҳақида ҳужжатли
фильмни ишлаш бошланди. Бу муаммо ҳақида хабардорликни ошириш муҳим”, - деб
ёзди Эмран “Твиттер”даги саҳифасида. 2014 йилнинг бошида Эмраннинг тўрт ёшли ўғли Айянга биринчи босқичдаги саратон ташхиси қўйилди. Эмран бу касалликдан хабардорликни ошириш ва ўз воқеаси билан бўлишиш мақсадида “Ҳаёт бўсаси: суперқаҳрамон ўғлим қандай қилиб саратонни енгди” деб номланган китоб чиқарди. Китобда актёр ўз фаолияти, ўғлининг туғилиши, касал бўлиши ва даволаниши ҳақида ёзди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий