27.10.2017

“Падмавати” премьераси кечикадими?



“Падмавати” фильмининг суратга олиш ишлари якунланиб қолганига қарамай, Санжай Лила Бхансали сармоядорлардан фильмнинг премьерасини олти ойга кечиктириб туришни сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Айтишларича, Дипика Падукон, Ранвир Сингх ва Шаҳид Капур узоқ таътилга жўнатилди, чунки таҳрир қилиш ишлари узоқ ва машаққатли бўлади. Аммо продюсерлар тақдимотни кечиктиришга кўнишмаяпти, фильм жадвалга кўра, 17 ноябрда экранларга чиқиши керак. Бу қиммат фильм бўлгани боис, узоқ кутиш қўшимча харажатларга сабаб бўлади. Энди Бхансалининг юмшашини кутишга тўғри келади, чунки режиссёр ҳали фикрини ўзгартиргани йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий