08.11.2017

Рани Мукхержининг отаси вафот этди



Рани Мукхержининг отаси Рам Мукхержи 84 ёшида вафот этди. У Мумбайдаги машҳур “Filmalaya” студиясининг асосчиси эди.
У 1996 йилда қизи Ранига “Biyer Phool” деб номланган бенгал тилидаги романтик фильмда кинога йўл очиб берган. 1997 йилда эса Болливуддаги илк фильми – “Raja Ki Aayegi Baraat”га продюсерлик қилган.
2011 йилда етакчи газеталардан бирига берган интервьюсида Рам Мукхержи касал бўлганида қизи Рани ғамхўрлик қилганини, шу йилга боғлиқ ҳамма режаларини кейинга қолдирганини айтган эди. “Қизим ўзимни ёмон ҳис қилаётганимдан жуда хафа эди, аммо энди аҳволим яхшилигидан, қизим ишга эътибор бера бошлаганидан хурсандман. Ранидек қизим борлиги менинг бахтим. Айтишим керакки, мен фарзандим билан фахрланаман”, - деганди у.

Комментариев нет:

Отправить комментарий