Актриса
Хема Малини яқинда “Орзудаги қиз” деб номланган таржимаи ҳолини тақдим этди.
Китобни Камол Мукхержи ёзган.
Китоб
тақдимоти Дипика Падукон, Малини оиласи, жумладан, қизлари Эша ва Ахана Деол,
уларнинг эрлари, саноатдаги дўстлар – Рамеш Сиппи, Жухи Чавла ва Субхаш Гай
иштирокида ўтказилди. Тадбир давомида ундан илгари сўралмаган ҳолат ҳақида
сўрашди. Хема эри Дхармендранинг ўғли Санни Деол билан муносабатлари ҳақида
гапирди. Актриса актёр билан муносабатлари “чиройли” эканини таъкидлади.
“Ҳамма Санни билан
муносабатларимиз қандайлигига қизиқади. Муносабатларимиз жуда чиройли ва илиқ.
Ҳар гал зарур бўлганда, у (Санни) ёнимизда, Дхарам-жи билан бирга”, - деди
Малини.
Комментариев нет:
Отправить комментарий