Актриса
Жаклин Фернандеснинг хурсанд бўлишга асоси бор. У ўзи иштирок этган “Эгизак
ака-ука-2” (“Judwaa-2”) киноижарада яхши
касса тўплагандан сўнг янги лойиҳага шартнома имзолади.
Фернандес
Голливуднинг 2016 йилда ишланган “Поезддаги қиз” (“The Girl On The Train”) фильмининг
Болливудда суратга олинадиган ремейкида бош ролни ўйнайди. Режиссёр Рибху
Дасгупта китобни фильм қилиш ҳуқуқини расман сотиб олди.
“Мен ҳозиргина
сценарийни тугатдим. Жеки (Жаклин) бош қаҳрамон қиз сифатида бортимизга кирди.
Фильмимиз унинг қаҳрамони ҳақида бўлади, - деди режиссёр. – У билан ишлашни
сабрсизлик билан кутяпман, бу ҳамкорлик учун ажойиб лойиҳадек туюляпти”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий