30.11.2017

Дипика ва Ранвир муносабатлари тугадими?

Болливуднинг севимли жуфтликларидан бири – Дипика Падукон ва Ранвир Сингх сўнгги вақтларда мухлисларини анча асабийлашишга мажбур қилди. Гап шундаки, бир неча йилдан бери учрашаётган актёрлар омма олдида бирга умуман кўринмай қўйишди.
Мухлислар “Наҳотки уларнинг муносабатлари тугаган бўлса?” де хавотирланишди. Янгиликларда ҳам шу маънодаги хабарлар тез-тез чиқиб турди. Падуконнинг ўзи ҳам шунга асос яратиб берди.
Хема Малинининг таржимаи ҳоли чиқишига бағишланган тадбирда Дипика машҳур ва бой одамнинг шахсий ҳаётини изга солиши қийинлигидан нолиди. “Машҳурлигингни, касбингга фидойилигингни тушунадиган ва ундан кўпроқ пул топишингни хотиржам қабул қиладиган одамни топиш қийин, - деди актриса. – Фаолиятдаги омад учун кўпинча аёллик бахтини қурбон қилишга тўғри келади – кўпчилик шон-шуҳрат синовига бардош беролмай, ажрашиб кетади”.
Бундай иқрорлардан сўнг, табиийки, Дипиканинг мухлислари ташвишга тушишди: наҳотки Ранвир билан муносабатлар барҳам топган бўлса? Аммо яқинда матбуотда Дипика ва Ранвирнинг муносабатлари тугагани ҳақидаги хабарлар шунчаки  миш-миш эканлиги ҳақида хабар чиқди. Дипика ва Ранвирнинг бирга кўринмаётгани муносабатлари тугагани туфайли эмас. Уларнинг иккиси ҳам охирги пайтда ниҳоятда банд бўлгани учун ҳам омма олдида бирга кўринмаётган эди. Ҳамкорликдаги “Падмавати” фильмининг суратга олиш ишлари ва реклама компанияси деярли ҳамма вақтни олиб қўйяпти. Ўзига тегишли ишни тугатган Дипика тадбирларга боришга вақт топиши мумкин, аммо Сингхнинг ҳозир бунга умуман вақти йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий