01.12.2017

Шифокорлар бемордан етти килограмм темир чиқариб олишди


med,vesti.ru

Ҳиндистоннинг Сатна шаҳри (Мадхья-Прадеш штати)даги касалхоналардан бирида жарроҳлар беморнинг ичидан етти килограмм бегона металл буюмларни чиқариб олишди.
Мақсуд Хон исмли 35 ёшли эркак касалхонага ошқозонидаги оғриқлардан шикоят қилиб борди. “Биз эндоскопия ўтказишга қарор қилдик ва ошқозонда танга, мих, болт ва гайкаларни кўриб, лол бўлиб қолдик. Амалиётимизда бундай воқеа бўлмаган”, - деди шифокор Прянк Шарма. Унинг айтишича, беморда, ҳойнаҳой, руҳий бузилиш бор.
Хоннинг қариндошлари сўзларига кўра, у велорикша ҳайдайди, мижозлар кўпинча унга майда пул билан ҳақ тўлашади. Эркак сўнгги вақтларда депрессиядан азоб чеккан, танга ва бошқа майда темир буюмларни ютиб, касалликдан қутулишга уринган бўлиши мумкин.
Айни пайтда Хоннинг ҳаёти хавфдан холи, у бошқа металл ютмасликка сўз берди

Комментариев нет:

Отправить комментарий