04.12.2017

Варун мухлисанинг таъқибларидан норози



Таниқли актёр Варун Дхаван мухлисаси бўлмиш бир аёлнинг устидан полицияга шикоят қилди. Аёл актёрни ижтимоий тармоқлар орқали таъқиб қила бошлади.
Аризада айтилишича, у Варуннинг телефон рақамини топиб, WhatsApp орқали таҳдидли хабарлар ёзган. Шундан сўнг Варун уни блоклаб қўйган, аммо бу ҳам ёрдам бермаган.
Ҳиндистонда машҳур бўлиш осон эмас. Ташқаридан бу чиройли кўринади, ҳеч қандай муаммо йўқдек туюлади, аммо чуқурроқ қаралса, кўп муаммолар кўзга ташланади. Варун Дхаван шундай муаммолардан бирига дуч келди.
Актёрнинг айтишича, агар у учрашишга рози бўлмаса, аёл ўз жонига қасд қилишини видеога олишини айтиб, Варунга таҳдид қилган. Ҳозир полиция шу иш юзасидан текширув олиб боряпти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий