13.12.2017

Ошиқларни чарчатган ёмғир



Ҳиндистон фильмлари билангина эмас, телесериаллари билан ҳам бутун дунёдаги томошабинлар эътиборини қозонишда давом этмоқда. Агар сиз ҳинд фильмларини ёқтирсангиз, демак, ҳинд сериалларига ҳам бефарқ эмассиз.
“Сенга ошиқман” сериали эса ҳинд киноси мухлислари учун ажойиб туҳфа бўлди. Бу сериалнинг ҳам асосий мавзуси албатта муҳаббат. Ҳинд киноларида эса ошиқлар иштирокидаги саҳналарда кўпинча ёмғирдан фойдаланилади. “Сенга ошиқман” сериали ижодкорлари ҳам ёмғирли саҳналардан кўп фойдаланишган. Ёки ёмғир кўп ёғиб, сериал ижодкорларига халал берган.
“Сенга ошиқман” сериалидаги Ранвир ёки РВ роли билан томошабинларнинг севимли актёрига айланиб улгурган Шакти Арорага ёмғирда суратга тушиш ёқмайди. Бундай саҳналар унинг учун қийинчилик ва ноқулайлик туғдиради.
“Устингга қуйилаётган сувдан ролингни ўйнаш қийинлашади, — дейди актёр. — Бу саҳналарнинг аксарияти ҳиссиётга бой саҳналар, уларда туйғуларни тўғри кўрсатиб бериш жуда муҳим. Устимдан тинмай қуйиладиган ёмғир эса мени баъзида ўзимни ноқулай сезишга мажбур қилади. Гарчи бу экранда чиндан ҳам романтик ва чиройли кўринса-да, саҳналарни бундай суратга олиш ғояси унчалик ёқимли эмас. Жиддий айтадиган бўлсам, бу менинг ишим эканлигини биламан ва албатта бажараман”.
Шакти Арора қуёшда ёки ёмғирда суратга тушишни ёқтирмаслигини очиқ тан олади: “Шахсан мен ёмғирда ёки қуёшда суратга тушишни ёқтирмайман. Ҳар қандай оғир об-ҳаво шароити ёки иқлим ўзгаришлари ўзимни ноқулай ҳис қилишга мажбур этади. Мен ҳар доим концидионерли биноларда суратга тушишни афзал кўраман. Биз актёрларга барибир ишимизни зарур тарзда давом эттириш учун қулай шарт-шароит керак-да (кулади)”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий