04.12.2017

Махира Хон Катринанинг қўшиғини куйлади



Покистонлик актриса Махира Хонни Болливуд “Раис” (“Raees”, 2017) фильмидаги дебютидан сўнг тан олди. Бу фильмда унинг шериги Шоҳруҳ Хоннинг шахсан ўзи бўлди.
Яқинда эса актриса ҳинд мухлисларини Катрина Каифнинг “Kala Chashma” хитини қайта куйлаш билан хурсанд қилди. Қизиғи шундаки, Каиф – машҳур Ранбир Капурнинг собиқ севгилиси, аммо энди унинг Махира Хон билан ишқий муносабатлари бор деган гап-сўзлар тарқалган. Шу боис ҳамма Махира бу иши билан нимани англатмоқчи бўлди деб ўйлаяпти. Эҳтимол, актриса болливудлик ҳамкасбидан қолишмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлгандир.
Одамлар нима дейишидан қатъи назар, у жуда истеъдодли актриса. У актёрлик маҳоратига эгалигидан ташқари, яхши рақс тушади, чиройли овози бор. Махиранинг “Instagram”даги саҳифасига жойлаган сўнгги видеоёзувларини кўриб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Актриса шериги Ҳорун Шаҳид билан “Verna” фильми учун “Sambhal Sambhal” романтик қўшиғини чиройли ижро этган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий