01.12.2017

Ҳиндистонда жаҳон рекорди янгиланди


russian.rt.com

Ҳиндистоннинг армиясининг “Торнадо” мотоциклчилар жамоаси жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ҳарбий хизматчилар двигатель ҳажми 500 куб. см бўлган мотоциклдан фойдаланишди.
Ҳинд армиясининг 58 кишидан иборат бутун бир ротаси битта мотоциклда юра олди. Шундай қилиб Гиннесс Китоби учун янги рекорд ўрнатилди.
Айтиш жоизки, “Торнадо” аъзолари аввалги рекордни иккинчи уринишдагина янгилашга муваффақ бўлишди. Улар 1,2 километр йўлни босиб ўтишди. “Торнадо” жамоаси мотоциклларда турли мураккаб ҳаракатларни бажаргани учун ҳозирги кунга қадар Гиннесснинг Рекордлар китобидан 19 марта жой олган. 
2013 йилда битта мотоциклдаги одамлар сони бўйича (56 киши) рекордни ҳам Ҳиндистон армиясининг “Қўрқув билмаслар” жамоаси томонидан ўрнатилган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий