Саиф Али
Хоннинг сўнгги фильмлари киноижарада яхши касса тўплай олмади. Истеъдодли актёр
жанрларда тажриба қилиб, кучли сюжетларни танлаётганига қарамай, нимадир
ўхшамаяпти.
Хоннинг сўнгги фильми – “Бошлиқ” (“Chef”) ҳам муваффақиятсизликка учради. Бироқ бу актёрга халал бермади.
Актёр
ўзининг навбатдаги, “Бозор” (“Baazaar”) деб номланган фильми устида иш бошлади.
Маълумотларга кўра, у фильмда гужаротлик тадбиркор ролини ўйнайди.
Саифдан
фильм ҳақида сўрашганда, у: “Бозор” ҳақида гапиришга ҳали бироз эрта, аммо шуни
айтишим мумкин, бу фильмда ишлаш мен учун ёқимли. Қаҳрамоним – гужаротлик
тадбиркор. Бу менинг аввалги образларимдан фарқ қилади. Бундан ташқари, сочимда
оқ толалар бўлади! Ўрганиш учун кўп нарса бор. Кўп саҳифалик диалогларни ўқишим
керак, бу жуда қизиқ ва мураккаб. Мен бундан завқланяпман!”
Фильм ҳинд фонд
бозори ҳақида бўлиб, Голливуднинг “Уолл-стрит бўриси” (“The Wolf of Wall Street”)
фильмидан илҳомланиб суратга олинади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий