30.11.2017

Приянка Чопра - “Forbes” рейтингида



Приянка Чопра “Forbes” журнали тузган 2017 йилнинг 100 нафар энг кучли аёли рўйхатида шоу-бизнес ва мульмедиа соҳасида 15-ўринни эгаллади.
Бу рейтингда поп маликаси Бейонсе (4-ўрин), шов-шувли қўшиқчи Тейлор Свифт (12) ва “Гарри Поттер” муаллифи Ж. К. Роулинг (13) бор. Приянка тўлиқ исмлар рўйхатида 97-ўринни эгаллади. Биринчи ўрин эса Германия канцлери Ангела Меркелга насиб қилди.
Актриса 2016 йилда илк бор “Forbes” рўйхатидан жой олиб, 10 нафар энг кўп ҳақ оладиган телеактрисалар рўйхатига киритилганди, бу йил ҳам журнал тузган шу рўйхатдан жой олиб, 8-ўринни эгаллади. “Forbes” шу йилда тузган Болливуднинг энг машҳур ва кўп ҳақ оладиган актрисалари рўйхатида актриса 7-ўринни эгаллади.
Ҳозир Приянка Нью-Йоркда “Куантико” сериалининг учинчи фаслида суратга тушиш билан банд. Бундан ташқари, Голливуддаги навбатдаги фильмлари – “Isn't It Romantic?” ва “A Kid Like Jake” тақдимотини кутяпти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий