Ҳинд
киносининг ёрқин юлдузларидан бири, истеъдодли актриса Шридеви 54 ёшида вафот
этди.
Ҳиндистон
президенти Рам Натх Ковинд актрисанинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Актриса
ва продюсер Шридеви – ҳинд киносининг энг машҳур юлдузларидан бири. Ўз фаолияти
давомида у 265та фильмда суратга тушишга улгурди, булар орасида “Ғамгин қисса”,
“Совға”, “Чандни”, “Фирибгар қиз”, “Севги лаҳзаси”, “Инглиш-винглиш” сингари
машҳур фильмлар бор. Тўрт тилдаги (ҳиндий, тамиль, телугу ва малаялам)
фильмларда суратга тушган.
Шридевининг вафоти оила
аъзолари, яқинларини, ҳамкасблари ва мухлисларини чуқур қайғуга ботирди. Ижтимоий
тармоқлар ҳамкасблари ва мухлисларининг таъзияларига тўлиб кетди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий