Ранвир Сингх Рохит Шеттининг “Симба” деб номланган фильмида полициячи Симба ролига тасдиқланди. Картина премьераси 2018 йил 28 декабрда бўлиши кутилмоқда.
Бу фильм хит даражасига чиққан телугу тилидаги “Temper” фильмининг расмий ремейки саналади. Яқин вақтгача Ранвирнинг шериги сир бўлиб қолаётганди. Маълум муддат уни Таманна Бхатия деб тахмин қилишди. Бироқ яқинда бу ролга Алия Бхатт олиниши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди. Қизиғи, бу йил шу жуфтлик иштирокида яна бир фильм – “Gully Boy” фильмини ҳам чиқариш режалаштирилмоқда. Фильм режиссёри Зоя Ахтар бўлади. Алия шу кунгача 13та фильмда суратга тушди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий