02.02.2018

Айшвария Рай Наргиз ролида



Абхишек Баччан Санжай Лила Бхансалининг биографик фильмида лирик шоир Сахир Лудхианвини ўйнаётган бир пайтда продюсер Прерна Арора “Тун ва кун” (“Raat Aur Din”) кинокартинасининг ремейкида Наргиз ўйнаган ролга Айшвария Райни таклиф қилишни режалаштиряпти.
Айшвария учун Наргиз ўйнаган ролни қайта ўйнаш фаолиятидаги катта синов бўлади.
“Бу лойиҳа ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта, - дейди Прерна Арора. – Аммо шуни айтишим керакки, ҳалигача буюк Наргизни эслаганда, эсланадиган ролни ўйнаш Айшвария учун муҳим бўлишини истардим. Бу картина буюк актриса учун оққуш қўшиғига айланганини унутмайлик. Ундан сўнг у экранга қайтмаган. Бу унинг “Она Ҳиндистон”дан кейинги энг аҳамиятли роли”.
Ремейкда “Тун ва кун” фильмида оригинал тароналардан фойдаланилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий