02.12.2018

Амир Хоннинг “Маҳабхарат”и қолдирилмади!

Шу йилнинг бошида Амир Хон ўзининг энг катта лойиҳаси “Маҳабхарат”ни бадиий фильм сифатида ишламоқчилиги ҳақида хабар пайдо бўлганди.
Суперюлдуз лойиҳа ҳақида сукут сақласа-да, орада кўплаб тахминлар билдирилди. Айримларида Амир эпик фильмни яратиш режасидан воз кечиб, бошқа мавзуларга диққатини қаратгани айтилди. Баъзи хабарларга кўра, бу янгиликлар қисман тўғри. “Амир фильмга қандай босим ва хавф ҳамроҳ бўлишини билади. У фильмни чуқур ўргангандан сўнг ишламоқчи. Шунинг учун менежери Адвайт Чандандан (“Secret Superstar” режиссёри) асосий ишни бажаришни сўради, ҳаммаси тугагандан сўнг лойиҳани давом эттиришга етарлича материал бор-йўқлигини текшириб кўради. Ҳозирча эса Амир Гулшан Кумар ҳақидаги биографик фильмни ишлайди. Бу лойиҳа “Thugs Of Hindostan” чиққандан сўнг суратга олинади”, - дейилади манбаларда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий