ОАВ
анчадан бери Ранвир Сингх ва Дипика Падуконнинг тўйи Италияда бўлиши ҳақида
ёзаётганди. Аввал актёрлар Комо кўлида никоҳдан ўтиши хабар қилинганди. Энди
тўй 20 ноябрда бўлиши ҳақида хабар чиқди.
“Бу Ранвир ва Дипика учун ўзгача кун, шунинг учун улар тўй маросимида фақат яқин кишилар бўлишини исташяпти. Меҳмонлар асосан оила аъзолари ва бир неча нафар яқин дўст бўлади. Меҳмонлар рўйхати 30 кишидан иборат, ёшлар айнан шуни исташяпти. Италия – Ранвирнинг ҳам, Дипиканинг ҳам севимли жойи. Шунинг учун улар бу ўзгача кунни ўзаро, машҳурларга хос ортиқча шов-шувсиз ўтказишмоқчи. Никоҳдан ўтиб Ҳиндистонга қайтишлари билан катта байрам уюштиришади”, - дейди жуфтликка яқин инсонлардан бири.
Комментариев нет:
Отправить комментарий