Видья
Балан тез орада журналист Сагарика Гхосенинг “Индира: Ҳиндистоннинг жнг нуфузли
бош вазири” китоби асосида ишланадиган лойиҳада суратга туша бошлайди.
Китобда
сиёсатчининг шахсий ҳаёти билан бирга сиёсий саҳнадаги йўли ҳақида ҳикоя
қилинади. Актриса лойиҳада қатнашишга розилик бергач, мухлислар ва танқидчилар
бир овоздан унинг Ҳиндистон Қаттиққўл хоними ролига мослигини тасдиқлашди. Видья балан журналистларга биографий фильм веб-сериал жанрида бўлишини билдирди. “Сценарий жуда кенг миқёсли чиқяпти, материал жуда кўп, шунинг учун бу веб-сериал бўлади деган қарорга келдик, у Интернетда намойиш қилинади. Ҳозирча нечта фасл суратга олинишини билмаймиз. Айни пайтда суратга олиш жамоасини тўплаяпмиз”, - деди актриса. Видья, шунингдек, ҳинд тарихидаги энг кучли шахслардан бирини ўйнаш кўп йиллик орзуси эканлигини таъкидлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий