Анушка
Шарма ва Варун Дхаван янги фильми – “Sui Dhaaga - Made In India”нинг трейлерини
тақдим этди. Фильм “Яш Раж Филмс” баннери билан чиқяпти.
Анушка бу лойиҳада
каштачини, Варун эса унинг эрини – тикувчини ўйнайди. Фильмнинг 18 сентябрда
экранларга чиқиши кутиляпти.Трейлер тақдимотида Анушка журналистлар билан мулоқот қилди. Ўзиникидан фарқл қилувчи уй бекаси ҳаёти ҳақидаги саволга актриса шундай жавоб берди: “Мен 15 ёшимдан бери ишлайман, ҳозир ишлаяпман, турмушга чиққанимдан кейин ҳам ишни ташламадим. Аммо режиссёр Шарат Катария менга берган бу уй бекаси қаҳрамони, ўзимни эрли аёл сифатида ҳис қилиш ва уйга қараш – мен бу ишни аввал қилмаганман. Тўйдан кейин эрим билан ўтказишга бўш вақтим деярли йўқ”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий