“Dhadak”
фильми муваффақиятидан сўнг 22 ёшли Ишан Кхаттар кинотанқидчиларда катта
таассурот қолдирибгина қолмай, анча мухлис йиғишга ҳам эришди.
Актёр соҳадаги
бошқа юлдузларга ҳам, акаси Шаҳид Капурга ҳам яхшигина рақобатчи бўлса, ажаб
эмас.
Мажид
Мажидийнинг “Булутлар ортида” фильмида дебютини нишонлаган ва “Dhadak”да
суратга тушган Кхаттар илк реклама шартномасига эга бўлди. Машҳур ичимлик
рекламасини суратга олиш учун ҳамма нарса тайёр. Бу шартномага даъвогарлар
орасида Шаҳид ҳам бор эди, аммо Ишанни танлашди. Шаҳид шартнома укасига
текканига қарши бўлмаса керак.
Яқинда Шаҳиднинг
янги фильми трейлери тақдимотида ундан келажакда Ишан билан ишлаш режаси ҳақида
сўрашганда, актёр шундай деб жавоб берди: “Аввал Ишандан сўранглар, у мен билан
ишлашни истармикин”. Кейин Шаҳид укасини мақтади: “Ишан менинг
қўллаб-қувватлашимга муҳтож эмас, у омадли ва мен унинг учун хурсандман”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий