31.10.2021

“Пушти” (“Pink”, 2016)


Бу фильмни бир неча йиллар аввал таржима қилмоқчи бўлгандим, аммо қилмадим. Номиданоқ қизиқ туюлган, аммо ўшанда кўришга фурсат бўлмаганди. Ўтган куни ниҳоят уни кўришга қарор қилдим. Сабаб – Таапси Панну иштирокидаги бошқа бир нечта фильмни кўргач, бу кинокартина ҳам қизиқ бўлса керак, деган фикр туғилди. Қолаверса, бош роллардан бирини Амитабх Баччан ўйнаган.

Кўрганимга ачинмадим. Қизиқ сюжет, қаттиқ босим остида ушламаса-да, воқеалари томошабинни бефарқ қолдирмаса керак. Фильмдаги йигитларнинг, улар ёллаган адвокатнинг, айниқса, полициячи аёлнинг гаплари ва ҳунарлари одамнинг аччиғини чиқариши турган гап. Қизларга, айниқса, бечора Палакка ачинади киши. Аммо мен қизларнинг йигитлар билан бирга, умуман, аёллару эркакларнинг ичкилик ичишини барибир оқламайман. Маст қиладиган ҳар қандай ичимлик ва бошқа воситалар – ҳаром! Булар – менинг ҳаётий қарашларим, фильм ҳақидаги фикримни билдирай.


Амитабх Баччан ва Таапси Панну тандемини бошқа бир фильм – “Қасос”да ҳам кўрдим. Ва қойил қолдим (бу ҳақда кейин батафсилроқ ёзаман). Таапсу афсонавий актёр қаршисида ўзини йўқотиб қўймаган, ҳаяжонга тушмасдан, эркин ўйнаган. Умуман, унинг актрисалик иқтидорига тан беряпман.

Фақат Амитабх Баччаннинг қаҳрамони у қадар тўлиқ очилмагандек туюлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий