25.12.2015

Анушканинг фильмида Аюшман суратга тушади


Навдип Сингх билан продюсерлик дебютидан (“NH10”) сўнг Анушка Шарма яқинда янги фильмларга продюсерлик қилиш ниятидалигини маълум қилди. Истеъдодли актриса қўлида учта сценарий борлигини ва буларга Навдив Сингх, Аншай Лал ва Ашат Верма режиссёрлик қилишини айтди.  

24.12.2015

Приянка “Дон-3”да суратга тушмайдими?


Шоҳруҳ Хон ва Приянка Чопра иштирокидаги “Дон” фильми томошабинлар орасида яхши оммалашди, кассада ҳам яхши даромад қилди. Фильм продюсерлари Фархан Ахтар ва Ритеш Сидвани бу муваффақиятдан руҳланиб, фильмнинг давомини суратга олишга қарор қилишди.

23.12.2015

Анупам Кхер Жерард Батлер билан суратга тушмоқда


А
нупам Кхер Голливуд актёри Жерард Батлер билан бир фильмда бош ролни ўйнайди. Режиссёр Марк Уильямснинг фильмининг сценарийсини “Судья” сценарийси учун “Оскар”га номзоди кўрсатилган Билл Дубукуи ёзди.

22.12.2015

“Султон”да Салмон учун дублёр йўқ


Салмон Хон спортга бағишланган янги “Султон” (“Sultan”) фильмидаги жанг саҳналарида дублёрдан фойдаланмасликка қарор қилди. Яқинда 50 ёшга тўладиган актёр фильмда курашчини ўйнайди.

21.12.2015

Приянка Калпана Чавлани ўйнайдими?


“Мэри Ком” фильмида боксчи Мэри Ком ролини қойилмақом ўйнаганидан сўнг Приянка Чопрага яна биографик фильмда суратга тушишни таклиф қилишди.

18.12.2015

Дипикага янги фильмларни таклиф қилишмоқда


Айни пайтда “Томоша” ва “Бажирао ва Мастани” фильмларининг тарғиботи билан банд бўлган актриса Дипика Падуконга яна бир нечта фильмдан таклиф тушди. Бироқ Дипика ҳали янги ишлари ҳақида маълумот бермади.

17.12.2015

“Крриш-4” Рошанларнинг режасида йўқ


Рошанлар триоси — Ракеш, Ражеш ва Ритик бирга ишлаб, доим томошабинларни ҳайратга соладиган фильмлар яратади.
Навбатдаги фильмининг сценарийси якунланиш арафасида бўлган машҳур учлик романтик жанрдаги лойиҳани суратга олишни режалаштирмоқда.

16.12.2015

Ранбир Санжай Даттга “айланиши” керак


Ранбир Ражкумар Хиранининг Санжай Датт ҳақидаги биографик фильмида қиёфасини ўзгартиришга мажбур бўлади. Ҳозирда “Томоша” (“Tamasha”) фильмини реклама қилиш банд бўлган актёр кейинги фильмида Санжай Даттга ўхшаши керак бўлади.

15.12.2015

Сонакши Синха қўшиқчилик фаолиятини бошламоқчи


Қўшиқчилик билан боғлиқ реалити-шоу (“Indian Idol Junior”)нинг иккинчи фаслида ҳакам бўлган актриса Сонакши Синха “Ishqoholic” деган қўшиқ билан хонандалик фаолиятини бошламоқда. Қўшиқ мусиқасини Мит Брос хип-хоп жанрида басталаган, сўзларини эса Кумар ёзган.

14.12.2015

Шоҳруҳ ва Кажол қўшиқ учун “ўлаёзди”


Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги янги “Dilwale” фильми тез орада катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Фильмда машҳур жуфтлик “Meri Subah Tum Hi” қўшиғи учун Исландияда суратга тушди. Кажол яқинда қўшиқ чиндан ҳам яхши чиққанини, лекин улар қаттиқ ишлаб, суратга тушаётганда “ўлаёзганликлари”ни айтди.

11.12.2015

Жухи Чавла Индира Ганди мукофоти билан тақдирланди


Актёрлар Духи Чавла ва Навозиддин Сиддиқий турли соҳа вакиллари бўлмиш 7 киши билан нуфузли Индира Ганди мукофоти билан тақдирланди.

10.12.2015

Кажолнинг қизи уни суратга тушишга кўндирди


“Dilwale” фильми билан экранга қайтиб, Шоҳруҳ Хон билан яна романтик муносабатларни кўрсатган Кажол оиласидан узоққа кетишни истамагани учун бу лойиҳага хушламасдан розилик берганини, фильмда суратга тушишга қизи Ниса кўндирганини маълум қилди.

09.12.2015

Приянка Чопра сериалда суратга тушишни тугатди


Приянка Чопра охирги ойларда жуда банд бўлди, чунки у ҳам “Бажирао ва Мастани” фильмида, ҳам америкаликларнинг “Куантико” сериалида суратга тушаётганди. Актриса олти ой давомида жомадон билан яшади, деса ҳам бўлади.

05.12.2015

Сильвестр Сталлоне — Салмоннинг мураббийи


Болливуд юлдузи Салмон Хон ва Сильвестр Сталлоненинг “Тутқич бермаслар-4” фильмида бирга суратга тушиши ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ бу хабарни ҳеч ким расман тасдиқламади. Энди эса Сталлоненинг “Султон” фильмида суратга тушиши маълум бўлди.

04.12.2015

Дивали ҳомиладор Ранини чарчатиб қўйди


Январда она бўлиши кутилаётган Рани Мукержи Дивалини нишонлаб, қаттиқ чарчаб қолди. Актриса Баччанлар оиласи уюштирган байрам кечасида қатнашди, аммо шундан сўнг бўлажак онага тиббий ёрдам кўрсатишди, чунки чироқлар фестивали Ранининг ҳолдан тойдирди.

03.12.2015

Хема Малини рақс институти очмоқчи


Болливуднинг кўплаб машҳурлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Энди улар сафига Хема Малини ҳам қўшилиш ниятида. Актриса ўзининг рақс институтини очишни режалаштирган.

02.12.2015

“Ом Шанти Ом”

“Ом Шанти Ом” (“Om Shanti Om”) томошабинларни жалб қиладиган фильм. Унда Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон суратга тушган. Лекин картинанинг ютуғи бош ролни SRK ижро этганидагина эмас. Фильмни томоша қилсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз.

29.11.2015

“Габбар қайтди”


Акшай Кумарнинг навбатдаги муваффақиятли фильмларидан бири — “Габбар қайтди” 2015 йилнинг энг омадли лойиҳаларидан бўлди. Фильм мавзусига кўра томошабин эътиборини торта олади. Акшай Кумар — Габбар ролига энг муносиб номзод, назаримда. Жанг саҳналарида бу актёрнинг иқтидори янада яққол намоён бўлади.

25.11.2015

Дипикага янги фильмларни таклиф қилишмоқда


Айни пайтда “Томоша” ва “Бажирао ва Мастани” фильмларининг тарғиботи билан банд бўлган актриса Дипика Падуконга яна бир нечта фильмдан таклиф тушди. Бироқ Дипика ҳали янги ишлари ҳақида маълумот бермади.

23.11.2015

“Йилнинг энг умидли актёри”

Ранвир ролини ўйнаётган Шакти Арора Калькуттада йилнинг энг умидли актёри сифатида нуфузли мукофот — “Kalakar” билан тақдирланди. Бу Шактининг биринчи мукофоти.

20.11.2015

Юлдузлар “Бажранги оғажон” фильми ҳақида


Анил Капур: — Фақат Салмон Хон энг чуқур туйғуларингизга таъсир қилиши, бироқ шу билан бирга умид ва қувонч уйғотиши мумкин. “Бажранги оғажон” — унинг энг яхши фильми.

18.11.2015

Радхика Мадан: “Энди мен Ишаниман”


Радхика Мадан учун  “Сенга ошиқман” ҳинд телесериалидаги Ишани биринчи катта роль ҳисобланади. Бу роль унга омад олиб келди. Радхика фақат Ҳиндистонда эмас, хорижда ҳам мухлисларига эга бўлди. Ҳозирча Ишани унинг телевидениедаги ягона роли ҳисобланади.

17.11.2015

Айшвария яна иккита фильмда суратга тушaди


Айшвария Рай “Jazbaa” фильми билан кинога қайтди. Ҳозирда Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai Muskil” фильмида суратга тушмоқда. Ундан сўнг Амунг Кумарнинг “Sarabjit” фильмида суратга тушиши режалаштирилаётган актриса режссёр Сужой Гхошнинг ҳам иккита фильмида ўйнашга рози.

“Мэри Ком” — ажойиб биографик фильм


Ниҳоят, шу биографик фильмни кўриш насиб қилди. Беш карра жаҳон чемпиони бўлган боксчи аёл — Мэри Ком ҳақида. Оддийгина оилада туғилиб-ўсган қизнинг орзуси учун курашиши, қийинчиликларни зўр матонат билан енгиши, ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш учун ўзини аямаслиги, энг мушкул вазиятда ҳам олға қадам ташлашга куч топа олиши...

16.11.2015

Табу “24” сериалида суратга тушиши мумкин


Режиссёр Абхинай Део “24” сериали билан яна экранларга қайтди. Сериалга кўплаб актёрлар, жумладан, Табу, Прачи Десаи, Акшай Кханна ва Урмила Матондкар мўлжалланди.

Асин турмушга чиқмоқда


Хабарларга кўра, актриса Асин 26 ноябрда Деҳлида “Micromax” муассиси Рахул Шарма билан никоҳдан ўтади. Актриса ижодий вазифаларини бажариб бўлишини кутаётган эди.

13.11.2015

“Салмон беадаб одам эмас”


Салмон Хон Сонам Капурнинг биринчи фильми “Маҳбуба” (“Saawariya”)да унинг севган инсонини ўйнаган эди. У пайтда актриса олти йил ўтиб, оилавий драмалари билан машҳур режиссёр Сураж Баржатиянинг “Prem Ratan Dhan Payo” фильмида Салмоннинг жуфтини ўйнашини хаёлига ҳам келтирмаганди. 

Пауло Коэльо Шоҳруҳ Хонга дастхатли китобини юборди


Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон машҳур ёзувчи Пауло Коэльонинг дастхати битилган “Алкимёгар” китобини олиб, жуда хурсанд бўлди.
“Бирон нимани истаганингда, бутун коинот шу мақсадингга эришишингга ёрдам бериш учун бирлашади.

12.11.2015

Кажол Маниш билан келишолмаяптими?


Болливуд ахборот манбаларининг хабар қилишича, актриса Кажол ва мода олами қироли Маниш Мальхотранинг муносабатлари яхши эмас. Маниш айрим келишмовчиликлар туфайли Шоҳруҳ Хон иштирокидаги “Dilwale” актрисаси учун либослар тайёрлашни тўхтатди.   

10.11.2015

Сушмита Сен ўз таржимаи ҳолини ёзмоқчи


Телевидениеда “Comedy Superstar” шоусида Шекхар Суман ва Сону Суд билан ҳакамлар курсисини эгаллаган Сушмита Сен ўз таржимаи ҳолини ёзиш нияти борлигини маълум қилди.

Акшай Кханна ёвуз одам қиёфасида


Охирги марта 2012 йилда “Gali Gali Chor Hai” фильмида кўринган Акшай Кханна уч йилга кинони тарк этди. Бироқ энди актёр Рохит Дхаваннинг “Dishoom” фильми билан кинога қайтишни режалаштирмоқда. Фильмда Акшай ёвуз одам қиёфасида намоён бўлади.

09.11.2015

Салмон Хон Приянканинг сериалини кўриш ниятида


Приянка Чопра иштирокидаги сериал дунёни забт этмоқда — “Quantico” деб номланган сериал АҚШда 28 сентябрдан эфирга чиқди. Сериал ҳақида ҳалитдан ижобий фикрлардан билдирилмоқда. Энди Приянка ҳақида фақат Болливуд эмас, жаҳон юлдузлари ҳам гапира бошлашди.

Айшвария фильм учун қўшиқ куйлади


Айшвария Рай Баччан 9 октябрга экранга чиққан “Jazbaa” фильми билан яна кинога қайтди. Бу фильм учун актриса микрофон олдига туриб, “Bandeyaa” қўшиғини куйлади. Қўшиқни аллақачон интернетда муҳокама қилишга ҳам улгуришди.

05.11.2015

Шакти Арора: “Романтика — севган йўналишим”


Ҳиндистоннинг “Colors” телеканали томошабинларни бир-биридан қизиқ сериаллар билан хурсанд қилмоқда. “Сенга ошиқман” — яна бир муҳаббат қиссаси камбағал оиладан чиққан Ранвир исмли йигит ҳақида бўлиб, у ўзи хизмат қиладиган бой хонадон соҳибининг қизи Ишанини телбалардек севади. Ранвир Вагхела ролини Шакти Арора ўйнаган. Актёр бу ролни ўзига берилган ажойиб имконият деб билади, шунинг учун қаҳрамонини ҳаққоний кўрсатишга ҳаракат қилади.

03.11.2015

Айшвария ва Анушка — опа-сингил?

Айшвария Рай Баччан ва Анушка Шармани илк бор бирга Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai Mushkil” фильмида кўрамиз. Фильм суратга тушадиган юлдузлар рўйхати билан мухлисларни қизиқтириб қўйишга улгурди. Маълумотларга кўра, Айшвария ва Анушка опа-сингилни ўйнайди.

02.11.2015

Шоҳруҳ Хон 50 ёшга тўлди!

Шоҳруҳ Хон бугун 50 ёшга тўлди. Ҳозирги кунда Болливуд қироли ёки Қирол Хон деб эътироф этиладиган Шоҳруҳ Хон 1965 йил 2 ноябрда чаён буржи остида туғилган. Ижодий фаолиятини 1988 йилда бошлаган.

30.10.2015

Шридевининг қизи кинода ўйнайдими?


Тармоқда актриса Шридевининг қизи Жанви Капур Жануб юлдузи Д. Салмон билан режиссёр Вижаендра Прасаднинг фильмида суратга тушиши ҳақида хабар тарқалди.  

29.10.2015

Муннабойнинг саргузаштлари давом этади

Машҳур фильмларни яратган Ражкумар Хирани Муннабой ҳақидаги навбатдаги фильмни суратга олишга қарор қилди.
Муннабойнинг саргузаштлари мухлислари учун бу ажойиб янгилик. Хирани аввал Муннабой ҳақида янги фильм олишни истамаганди, бироқ фикрини ўзгартирди.

28.10.2015

Акшай Кумар арслон билан суратга тушмоқда


Акшай Кумар Болливуднинг энг қалтис ва мураккаб ҳаракатларни ўзи, каскадёрларсиз бажарадиган актёрларидан бири. Бироқ “Singh Is Bliing” фильмида суратга тушаётганда, ҳақиқий арслонга дуч келгач, актёр ҳаёт жуда қадрли эканлигини ҳис қилди.

26.10.2015

Адитья Чопра режиссурага қайтмоқда


Ниҳоят кўп йиллик танаффусга нуқта қўйилади. “Yash Raj Films” марҳум режиссёр Яш Чопранинг таваллудига 83 йил тўлиши муносабати билан ажойиб янгиликни маълум қилди: Адитья Чопра 7 йиллик танаффусдан сўнг “Befikre – Those Who Dare To Love” деб номланган янги лойиҳаси билан режиссурага қайтмоқда.

22.10.2015

Шраддха Адитья билан боғлашларидан чарчади


Болливуднинг ёқимтой актрисаси Шраддха Капур “Look Who’s Talking with Niranjan” ток-шоусида фильмлари, баҳслар, мода ва бошқа нарсалар ҳақида гапириб берди.
Шоу бошловчиси — Ниранжан Шраддхадан ҳамкасблари билан ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар ҳақида сўради.

21.10.2015

Дипика Шоҳруҳ билан “тўқнашув”дан хавотирда эмас


Шоҳруҳ Хоннинг “Raees” ва Салмон Хоннинг “Sultan” фильми киноижарада тўқнашиши ҳақида охирги пайтларда кўп гапириляпти. Шоҳруҳнинг яна бир фильми — “Dilwale” ва Санжай Лила Бхансалининг “Bajirao Mastani” фильми ҳам киноижарада “тўқнашиши” кутилмоқда.

20.10.2015

Жон ва Сонакшининг фильми кечикяпти


Жон Абрахам ва Сонакши Синханинг “Force 2” фильмида суратга тушишни бошлади, аммо жараён бир ҳафта кеч бошланди. Бунинг сабаби суриялик қочоқларнинг оқимида.

Жон ва Сона айни пайтда Будапешт (Венгрия)да. Актёрлар фильмда суратга тушиш ишларини 22 октябргача тугатиши керак.

19.10.2015

Аржун миш-мишлардан ташвишланмайди


Аржун Капурнинг сўнгги фильми отасининг продюсерлигида чиққан Сонакши Синха иштирокидаги “Tevar” бўлди. Бироқ фильм киноижарада муваффақиятсизликка учради, Аржун ва Сонакшининг ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар ҳам лойиҳани сақлаб қололмади. 

15.10.2015

Саиф Али Хоннинг қизи кинода суратга тушади


Саиф Али Хон ва Шаҳид Капур Вишал Бхардважнинг “Rangoon” фильмида суратга тушиб, ўртада душманлик кайфияти борлиги ҳақидаги гап-сўзларга чек қўядиган бўлди. Аммо бу икки актёр билан боғлиқ яна бир янгилик бор.

13.10.2015

Ритик Рошан — “Ошиқлар-3”да

Ритик Рошаннинг “Ошиқлар-3” фильмида суратга тушиши мумкинлиги унинг мухлисларини қувонтирди, бироқ актёр ҳали таклифни қабул қилгани йўқ. “Бу ҳақда ўйлаяпман”, — деди актёр.

12.10.2015

Карина мумтоз ҳинд рақсини ўрганиш ниятида


“Ака-ука” фильмида “Mera Naam Mary” қўшиғига ижро қилган рақси билан ҳаммани ҳайратга солган Карина Капур Хон болаликдаги қизиқишини эслаб, катхак ва бхаратнатьям сингари мумтоз ҳинд рақсларини ўрганиш нияти борлигини маълум қилди.

09.10.2015

Шоҳруҳ Хон мухлисларига таржимаи ҳол совға қилмоқчи


Шоҳруҳ Хон мухлисларини жуда яхши кўради. Иш жадвали тиғизлигига қарамай, актёр ижтимоий тармоқларда жуда фаол, мухлисларини қувонтириш мақсадида бўлишиш учун доим нимадир топади. Ҳатто бўлажак “Мухлис” (“Fan”) фильмида ҳам у бутун дунёда миллионлаб мухлисларга эга одамни ўйнайди.

06.10.2015

Рани январда она бўлади


Оилавий ҳаётдан мамнун Рани Мукхержи ҳозирда эри билан хорижда. Кейинги вақтларда актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамайдиган Рани ҳомиладорлиги ҳақида ҳам гапираётгани йўқ.

05.10.2015

Шактининг оёғи куйди


“Сенга ошиқман” сериалини суратга олиш майдончасида ёнғин чиқди. Ишани ва Ранвирнинг хонасида ёнғин чиқадиган саҳнада, сюжет бўйича, пардалар ёниши керак эди, аммо парданинг бир қисми Шактининг чап оёғига тушди. Актёрнинг оёғи яхшигина куйди.