Шаҳид 13
йилдан бери Болливудда. Айтишича, у ҳар қандай муваффақият ўткинчилигини,
парвоз қилдирувчи ҳар қандай восита ўзгарувчанлиги ва руҳий хотиржамлик учун
зарарли эканлигини англаб етди.
“Udta
Punjab”дан сўнг “Rangoon” бор, ундан кейин-чи?
“Ишсиз бўламан. Иккала фильм ҳам жуда кучли. Мен
қарор қабул қила оладиган вақтимни кутаман. Бундан ташқари, ҳомиладор пайтида
Мира билан бирга бўлмоқчиман. Бундай ҳолат ҳаётда бир марта, ёки икки марта
бўлади (кулади). Мен тўлақонли таътилга чиқяпман. Ишан туғилганда, 14 ёшда
эдим, онамга қанчалик қийинлигини тушуна оладиган даражада улғайиб қолгандим.
Шунинг учун Мира билан бўлмоқчиман. Янги фильмга шартнома имзоламасликка касбий
сабаблар ҳам бор. “Ярамаслар”дан сўнг бир-иккита хато қадам қўйдим. Энди ҳар
доим мазмунли фильмларда ўйнамоқчиман. Киномизнинг энг катта муаммоси шуки, биз
доим бўлган нарсани қайта яратишга уринамиз. Мен ўтмишнинг, аввал бўлган
нарсанинг бир қисми бўлишни истамайман. Мен мураккаб фильмларда ўйнашни
хоҳлайман. Мен доим фильм учун образимни ўзгартиришга уринганман ва вақт талаб
этади. Менга ўз йўлим ёқади”, — дейди Шаҳид.
Комментариев нет:
Отправить комментарий