26.07.2016

Анушка энди Аржун Капур билан ишлайдими?

Сўнгги фильми “Султон” яқинда тақдим этилган Анушка Шарма кучли ҳаяжонда. Иш билан банд актриса продюсерлигидаги “Phillauri” ҳам тайёр.  
Хабарларга кўра, Анушка энди “Канэда” номли фильмда Аржун Капур билан бирга суратга тушади. Бу — ўтган йили “Миллий трасса 10” фильмининг режиссёри бўлган Навдип Сингхнинг фильми. Анушканинг лойиҳада иштирок этиши тасдиқланди, аммо Аржун Капур билан ҳали музокара олиб бориляпти. Навдип Аржунга сценарийни гапириб берди, энди унинг розилик беришини кутяпти.
Маълумот бўлишича, “Канэда” номи — Канаданинг панжобча талаффуз қилиниши. Бу лойиҳа комедия эмас, драма жанрида бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий