Анушка
Шарма тез кунларда экранга чиқадиган Салмон Хон иштирокидаги фильмидан
ҳаяжонда. Кундалик газетага берган интервьюсида Анушка Салмон Хон билан илк
учрашуви ҳақида гапириб берди.
“Султон”даги ролига тайёргарликлар ҳақида Анушка
шундай деди: “Мен танам устида кўп ишлашим керак эди. Икки йил аввал
вегетарианликка ўтганман. Агар бутун умр вегетариан бўлмаган бўлсангиз, бунга
ўрганиш учун сизга вақт керак бўлади, чунки энди таомномадаги бу нарсаларга
бошқача қарайсиз. Диетолог билан учрашдим, у менга оқсилга бой сабзавотли
парҳезга ўтишим кераклигини айтди. Менда таъми жуда ёқимсиз маҳсулот бор эди,
аммо уни истеъмол қилишим зарур эди, чунки мен учун яхши эди! Соя, тофа, панир,
нўхат кўп едим... Одамлар вегетарианлар овқати мушакларни ўстирмайди деган
нотўғри фикр бор. Буни тўғри деб ўйламайман, чунки мен вегетариан бўлиб шунга
эришдим. Бу жуда беҳаловат пайт бўлди, чунки бу нарсаларнинг ҳаммасини
ўрганаётган пайтимда фильм суратга тушишим ҳам керак эди. Эрталаб, уйғонганимдан
сўнг, бир ярим соат давомида шуғулланардим — бунинг ичида оғир атлетика ҳам бор
эди — кейин эса, кун бўйи қуёшда суратга олиш майдончасида бўлардим, чунки биз
очиқ ҳавода суратга олдик. Шундан сўнг “YRF” студиясига қайтиб, узоқ соатлар
кураш билан шуғулланардим. Ягона ишонч ҳосил қилишим керак бўлган нарса тўғри
овқатланишим ва яхши ухлашим эди”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий