“Бадлапур”
фильмидаги иши учун эътироф этилган Варун Дхаван ва Навазиддин Сиддиқий яна
битта фильмда суратга тушадиганга ўхшайди.
Бу гал икки актёр Яш Чопранинг
машҳур “Иттифоқ” (“Ittefaq”) триллерининг янги талқинида ўйнайди. Оригинал
фильмда бош ролни Ражеш Кханни ижро этган, замонавий фильмда эса Кханнанинг
қаҳрамонини Варун Дхаван ўйнайди, полициячи роли эса Навазиддин Сиддиқийга
насиб қилади.
Триллернинг
янги талқинига Шоҳруҳ Хоннинг “Red Chillies Entertainment” компанияси
продюсерлик қилади: компания яқинда бу криминал фильмни қайта ишлаш ҳуқуқини
сотиб олди. Аввалига Шоҳруҳ Хоннинг ўзи ҳам фильмда суратга тушиши
мўлжалланганди, бироқ актёр бошқа бир нечта лойиҳада банд.
Фильмни суратга олиш ишлари шу йилнинг охирида,
Варун “Judwaa 2” ва “Бадринатхнинг қаллиғи” (“Badrinath Ki Dulhania”)
фильмларидаги ишини якунланиши билан бошланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий