Актриса
Сонакши Синха яқинда қўшиқчилик фаолиятини бошлаган эди, энди эса яна бошқа
ижод тури билан ҳам шуғулланишга қарор қилди. Маълумотларга кўра, актриса
ўзининг “Асли Сона” (“Инстаграм”даги аккаунтининг номи ҳам шундай) деб
номланган либосларини тайёрламоқда.
Яқинда
ўтказилган дизайнер Анита Донгренинг мода ҳафталигида Сонакши подиумда
либосларни намойиш этди. Унинг қисматига актриса бўлиш битилганлигига қарамай,
ҳар доим либосларни моделлаштиришга қизиққан. Қолаверса, Болливудда Салмон Хон
иштирокидаги фильмда суратга тушгунига қадар мода дизайни бўйича диплом олган.
“Тақдирнинг
мен учун режалари бошқача экан, актёрлик фаолиятимни бошладим, — дейди Сонакши.
— Аммо либосларни моделлаштиришга қизиқиш ҳар доим қалбимнинг тубида бўлган.
Актёрлик мода билан чамбарчас боғлиқ касб саналади. Бу менинг кундалик ишимнинг
бир қисми. Яқин келажакда мода дизайнига қайтишим мумкин.
Иқтидорли актриса тез орада ўз лейблларига эга
машҳурлар — Алия Бхатт, Кангана Ранаут, Дипика Падукон ва Малаика Арора Хон
сингари модельерлар қаторида бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий