Болливуднинг
суперюлдузи Амир Хон қурғоқчиликдан зарар кўрган Махараштра штатидаги қишлоққа
ташриф буюрди. Амир ўзининг “Paani Foundation” жамғармаси ёрдамида
қурғоқчиликдан қийналаётган фермерларга ёрдам беришни бошлади.
Актёр штат
ҳукумати билан бирга иш бошлаб, Тал ва Корегаон қишлоқларига ёрдам бермоқда.
Нана
Патекар ва Акшай Кумар ҳам қурғоқчиликдан зарар кўрганларга ёрдамлашяпти.
Акшай
Кумар яқинда штатнинг сув ресурсларини сақлаш учун 50 лакх рупий эҳсон қилди.
Штат раҳбари Девендра Фаднавиш актёрга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий