27.06.2016

Карина Капур: “Саиф туфайли яшашни ўргандим”

Карина Капур — бугунги кунда Болливуднинг энг етакчи актрисаларидан бири. Киносаноатдаги қизғин фаолияти давомида актриса экранда турли хил роллари билан намоён бўлди.
Сўнгги вақтларда эса унинг эри Саиф Али Хон билан муносабатлари ҳам журналистлар учун севимли мавзуга айланди.
Яқинда берган интервьюсида Карина Саиф билан муносабатлари, унинг ўзига ижобий таъсир қилиши ҳақида гапириб берди.
“Мен Саифнинг ҳаёти туфайли яшашни ўргандим, — деди актриса. — Бундан 10 йил аввал мен саноат ҳақида ҳамма нарсани билардим. Менинг яна бошқа томоним очилди. Мен чиндан ҳам яшашни ва ишонишни ўргандим, энди ҳамма вақт фильмлар ҳақида ўйламайман”.
Карина эри билан ўзининг ўхшаш жиҳатлари кўплигини таъкидлади: “Бизнинг қизиқишларимиз, дидимиз, ҳаётдаги севимли нарсаларимиз ўхшаш. ДНКларимиздаги нимадир... шу туфайли иккимиз боғланганмиз. Биз бир-биримизга тинчлантирувчи таъсир кўрсатамиз. Мен уни қандай тинчлантиришни биламан, у эса — мени”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий