“Тезлик-4”
(“Dhoom-4”) фильмида ёвуз қаҳрамонни Салмон Хон ўйнаши ҳақидаги хабар
тасдиқланди. Хоннинг шериги эса Вани Капур бўлади.
Ҳозирда
иккала актёр ҳам — Салмон ва Вани — “YRF” компанияси фильмларида суратга
тушмоқда. Салмоннинг “Султон” фильмини суратга олиш ишлари якунига етай деб
қолди. 2013 йилда “Ҳақиқий ҳиндча муҳаббат” фильмида илк бор суратга тушган
Вани Парижда Адитья Чопранинг режиссёрлик лойиҳаси бўлмиш “Befikre”да Ранвир
Сингх билан суратга тушишни бошлади.
Шубҳасиз, бу жуфтлик “Тезлик-4”га бўлган қизиқишни
кучайтиради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий